• Home
  • Коллеж
  • Коллеж тарихи

Олмазор енгил саноат касб ҳунар  коллежи ҳақида маълумот

 

Олмазор енгил саноат касб – хунар коллежи 1980йил  22-август 649 буйруқ билан ўз фаолиятини бошлаган.  Таълим муасасаси илгари 228-ПТУ, 46-ХТБЮ,19-КХМ, С.Рахимов Енгил саноат КХК номлари билан аталган бўлиб, 2011 йилдан буён Олмазор  енгил саноат касб – хунар коллежи деб юритилиб келмоқда.

Олмазор енгил саноат касб – ҳунар коллежи Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳбарлигида узлуксиз таълим тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг ёрқин намунасидир. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунлари (1997) талабларига мувофиқ ўрта махсус касб – ҳунар таълими сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида 2001 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан коллеж мақоми берилган.

Коллежга 9 йиллик умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаган ўқувчилар қабул қилинади ва ўқиш 3 йил давом этади.

Коллежнинг 3 қаватли янги ўқув биноси 2009 йилда қурилиб фойдаланишга топширилди. Ҳозирда коллежнинг замонавий тарзда бунёд этилган ўқув биноларида ўқувчиларнинг билим олишлари ва етук мутахассис бўлиб етишишлари учун барча қулайликлар яратилган.

Badge

Фойдали ресурслар